Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан “Ёш ишчи кадрларни тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида 2017 йил 7 июн куни ўтказилган “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловида иштирок этган ёш ишчи касб эгалари ушбу кўрик танлов сабабли ўз касбларини оммалаштиришда, ёш мутахассисларни иқтидорларини намоён этишда, уларнинг касбий маҳоратини ва билим даражасини оширишда нималарга эътибор берилиши кераклиги тўғрисида энг зарур маълумотларга эга бўлишди.
Ҳакамлар томонидан ғолибларни аниқлаш бир мунча қийин бўлди, чунки ҳар бир иштирокчи кўрик танловнинг якуний босқичига алохида тайёргарлик билан келишган.
Шундай бўлса-да мусобақа шарти бўйича ғолиблар аниқланди:
Умумқурилиш ишлари” номинацияси бўйича ғолиблар
I ўрин: | ||
Содиқов Ойбек Улуғбек ўғли | Сурхондарё вилояти | Термиз архитектура ва қурилиш КҲК ўқувчиси |
II ўрин: | ||
Холов Азизжон Ориф Ўғли | Самарқанд вилояти | Ургут тумани Испанза агротадбиркорлик КҲК ўқувчиси |
III ўрин: | ||
Бахтиёров Отабек Ихтиёр ўғли | Бухоро вилояти | Бухоро туман 47-сон хўжаликлараро кўчма механизациялашган колонна МЧЖ ишчи |
“Қурилиш, пардозлаш ишлари” номинацияси бўйича ғолиблар
I ўрин: | ||
Шермаматов Жасурбек Эрмамат ўғли | Тошкент шаҳри | Тошкент архитектура ва курилиш институти қошидаги педогог ходимларни қайта тайёрлаш маркази иш юритувчиси |
II ўрин | ||
Шарипов Мухаммад | Самарқанд вилояти | Пастдарғом тумани қурилиш технологиялари КҲК ўқувчиси |
III ўрин: | ||
Мирзаев Нуриддин Анвар ўғли | Тошкент вилояти | Чиноз қурилиш ва иқтисодиёт КҲК ўқувчиси |
Изоҳ: Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳар бир иштирокчи эсдалик совғалари билан тақдирланди ва Тошкент бўйлаб саёҳатлари уюштирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: