Одами эрсанг демагил одами,
Они йўқ, халқ ғамидин ғами.
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомиз таваллуди муносабати билан ҳар йили 9-февраль куни юртимизда тантанали ва байрамона кайфиятда нишонланиб келинади. Навоий бобомизнинг ижоди жаҳон адабиёти дурдонасига жавоҳир бўлиб қўшил-ганлиги билан аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам эндиликда Алишер Навоий сиймосини ўрганишга бутун дунё қизиқиш уйғотмоқда.
Ўзбекистонда эса Навоий бобомиз номлари билан юритилувчи боғлар, илм-фан, маданият масканлари ва айниқса, вилоятимизга ҳам буюк мутаффакирнинг номлари берилиши давлатимизнинг, халқимизнинг шоир сиймосига бўлганэҳтиромнинг ёрқин намунасидир.
Бобокалонимиз фақат Ҳиротда эмас, Хуросоннинг барча вилоятларида ҳам кўплаб хайрия уйлари, кўприк ва работлар, ҳовузлар барпо эттиргани тарихдан бизга маълум. Барчамизга яхши аёнки, Навоий ўз даврида замондош шоирлар, олимлар ва санъат аҳлининг моддий ва маънавий кўмакчиси, санъат ва адабиётнинг ҳақиқий ҳомийси бўлганлар.
Алишер Навоий умри давомида ўзбек халқи ва маданияти манфаати учун тинмай меҳнат қилди, дурдона асарлар яратди. Бир сўз билан айтганда, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида беқиёс ҳисса қўшди.
Дарҳақиқат, Президентимиз Ислом Каримов ўзининг «Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида Навоий бобомизга шундай таъриф берганлар: «Агар ул зотни авлиё десак, авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларниг султонидир”.
Ҳаёт аслида тарих ва бугуннинг, керак бўлса истиқболни боғловчи кўприкдир. ўсиб келаётган ёш авлодни юксак маънавиятли, ҳар томонлама комил инсонлар этиб тарбиялаш эса тарихдан Навоий бобомиз орзу қилган ёруғ кунлар саодатига асос бўлади.
. Андижон вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Вилоят ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан шоир асарлари асосидаўтказилган “Назм ва Наво” кечасида фаол иштироки учун АДТИ қошидаги Академик лицейнинг бир гурух талаба ёшлари диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Мархамат туман 2- сон касб-хунар мактаби у́кувчилари томонидан А.Навоий ижодига багишлаган заковат интелектуал танлови булиб утди. Айни дамда тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларда улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: