Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига касаба уюшма аъзоларида дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам ва меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудларини ободлаштириш ишларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18-19 август кунлари Республикамизда умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Республика Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси бўйича тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти бирлашган қўмитаси тасарруфидаги бир қатор корхона, ташкилот ва муассасаларида 18 август куни ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Жумладан, Мингбулоқ, Учқўрғон, Янгиқўрғон, Норин ва Турақўрғон туманлардаги йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарида, бир қатор қурилиш, транспорт корхона, ташкилотларида ҳудуд атрофидаги дарахтлар оқлаб, бутланди. Гуллар экилди ва суғориш ишлари олиб борилди. Ариқ ва зовурлар тозалаб, оқланди.
Шунингдек, ҳудудга яқин зиёрат ва қабристонларга ҳайрия ҳашарлари уюштирилди.
Умумхалқ ҳашари куни арафасида ногиронлар, ёлғиз қариялар ва ёрдамга муҳтож оилаларга ташкилотлар томонидан 3 миллион сўмдан ортиқ моддий ва маънавий ёрдамлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: