Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят АЙҲББ тизимидаги Зомин ТЙФУ корхонасида ишловчи 26 нафар ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Меҳнат Фахрийларига қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Саёҳатчилар муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик йилларидаги амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Саёҳатчилар дастлаб ҳадис илмининг султони, буюк бобокалонимиз Имом Ал-Бухорий ҳазратлари қадамжосини зиёрат қилишдан бошладилар, сўнгра юртимизнинг энг қутлуғ қадамжоларидан бири — Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мангу қўним топган Ҳазрати Хизр масжиди мажмуасида бўлиб Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилар экан, бизга озод ва обод Ватан қолдирган буюк инсоннинг улуғвор хизматларини чуқур миннатдорлик билан ёдга олиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар, сўнгра Регистон майдони, Шоҳи зинда зиёратгоҳи, Гўри Амир, Амир Темур мақбараси, Бибихоним жомеъ масжиди ва бошқа кўплаб тарихий обидаларда ҳам бўлишдилар, Мирзо Улуғбек, Спитамен шоҳ кўчаларидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, истиқлол йилларида қурилган маҳобатли бинолар барчада олам-олам таасурот қолдирди.
Саёҳатчилар тарихий обидалар ва истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, бир олам таасурот билан қайтишди.Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: