Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда ходимларни туризмга жалб этилишига кўмаклашиш мақсадида ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, “Ёшларни қўллаб-қуввватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури ҳамда корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб, корхона ишчи-хизматчиларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Жиззах вилояти АЙҲББ тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Меҳнат Фахрийларига 2021 йил 06 феврал куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Саъд ибн Абу Ваққос” зиёратгоҳигасаёҳат ташкил этилди.
Саёҳатчилармуқаддас қадамжонинг сўлим боғларини зиёрат қилиб,маънавий ва маданий хордиқ чиқаришди ва бир олам таасуротлар билан қайтишди.Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
“ Йўл сохасида узоқ йиллардан буён ишлайман, бу каби саёхатлар мунтазам равишда ташкил этилади, бугун ушбу сўлим гўшада мазза қилиб дам олдик, маънавий хордиқ чиқардик, таассуротларимиз чексиз, ташкилотчиларга ўз миннатдорилигимни билдираман” – дейди йўл ишчиси Хамроқул ака Гулбоев.
Ўйлаймизки, бундай саёхатлар меҳнаткашларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай иш унумдорлигини янада ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: