Ҳамкорлик уфқлари кенгаймоқда

Қозоқистоннинг Нур-Султон шаҳрида Қурилиш комплекси ва уй-жой-коммунал хўжалиги тармоқлари касаба уюшмалари етакчиларининг Республика Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда қўшни мамлакатлар ҳамда чет эл тармоқ вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари ҳам иштирок этди.

Илгари хабар берганимиздек Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан Халқаро транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари бирлашмаси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланган ва Ҳамдўстлик Давлатлари билан манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган эди. Сафар давомида  Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Баходир Султанов Қурилиш комплекси ва уй-жой-коммунал хўжалиги тармоқлари касаба уюшмаси билан ҳамкорлик шартномасини тузишга мувофақ бўлди. Томонлар келгусида тармоқ ходимлар фаолиятиининг ҳуқуқий ҳимояси ва кафиллигини таъминлашга келишиб олдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email