1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Азалдан болажон бўлган ўзбек халқи учун бу байрам алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар йили ушбу сана юртимизда кенг нишонланади. Болалар учун махсус кўнгил очар тадбирлар, концертлар ўтказилади.
Мазкур сана муносабати билан Траспорт вазирлиги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги «Нодирабегим», «Шўртепа» ва «Алишер Навоий» МФЙда маънавий-маърифий тадбир ўтказди.
Ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари бўлган болажонларга қувонч улашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган болалар иштирок этишди.
Тадбирда мультфильм ва эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар, қизиқарли мусобақа ва викториналар ташкил этилиб, болажонларга байрам совғалари улашилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: