ҲИМОЯ БУ ИНСОН МАНФААТИДИР

Касаба уюшмасининг асосий фаолиятини асосан нодавлат ташкилотларининг аъзоликка жалб этиб, аъзо бўлган корхона, ташкилотларда фаолият олиб олиб бораётган меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Чунки, аъзо бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ишлаётган меҳнаткашларининг фаолиятида уларнинг ҳимояси ётади.  Ҳимоя бу инсон манфаатидир.

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитасининг долзарб вазифаси ҳам нодавалат ташкилотларининг аъзоликка жалб этишдир.

 Жорий йилнинг 7 сентябр куни Наманган шаҳрида жойлашган «Плант индустрия» масъулияти чекланган жамиятининг 48 нафар ходимлари касаба уюшмаси аъзолигига жалб этилиб, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тузилди.

Корхона меҳнат жамоасида тармоқ қўмита раиси Илхомжон Султонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган “Мустақилликнинг қадрига етиш, истиқлол берган имкониятларга шукроналик туйғусини ривожлантириш тўғрисида” мавзуси бўйича  “Маънавият соати” ўтказилди.

Йиғилишда шунингдек, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раис ўринборсари Кахрамон Садиков, жамият раҳбари Тохиржон Каримовлар ҳам сўзга чиқиб, касаба уюшмалари афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ҳа, меҳнаткашларни ижтимиой-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси бизнинг олдимизда турган вазифамиз экан, уларнинг манфаати доимий ҳимояда бўлади.

Шунинг шу куни тармоқ касаба уюшма қўмитаси 2017 йилдаги 6 июлдаги “Тармоқ қарашли шаҳар ва туманлардаги бошланғич касаба уюшма  ташкилотларига амалий ёрдам бериш ҳамда янги ташкилотларнинг касаба уюшмасига аъзоликка жалб қилиш ” жадвалига асосан  “Косонсой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига  амалий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email