Касаба уюшмасининг асосий фаолиятини асосан нодавалат ташкилотларининг аъзоликка жалб этиб, аъзо бўлган корхона, ташкилотларда фаолият олиб олиб бораётган меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Чунки, аъзо бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ишлаётган меҳнаткашларининг фаолиятида уларнинг ҳимояси ётади. Ҳимоя бу инсон манфаатидир.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитасининг долзарб вазифаси ҳам нодавалат ташкилотларининг аъзоликка жалб этишдир.
Жорий йилнинг 7 сентябр куни Наманган шаҳрида жойлашган «Плант индустрия» масъулияти чекланган жамиятини касаба уюшмаси аъзолигига жалб этилди. 48 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб борадиган меҳнат жамоаси ўртасида даставвал тармоқ қўмита раиси Илхомжон Султонов томонидан яқинда ношонланган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган “Мустақилликнинг қадрига етиш, истиқлол берган имкониятларга шукроналик туйғусини ривожлантириш тўғрисида”ги маърузаси юзасидан “Маънавият соати” ўтказилди.
Йиғилишда шунингдек, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раис ўринборсари Кахрамон Садиков, жамият раҳбари Тохиржон Каримовлар ҳам сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шу билан бирга қўмита раиси касаба уюшмалари афзалликлари тўғрисида батафсил йиғилганларга тушунтириб берди.
Жамият ходимлари ўзлари ихтиёрий равишда тадбирдан сўнг касаба уюшмасига аъзолика жалб этиш бўйича аризалари билан мурожаат этишди. Ҳа, меҳнаткашларни ижтимиой-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси бизнинг олдимизда турган вазифамиз экан, уларнинг манфаати доимий ҳимояда бўлади.
Шунингдек шу куни тармоқ касаба уюшма қўмитаси 2017 йилдаги 6 июлдаги “Тармоқ қарашли шаҳар ва туманлардаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларига 2017 йилнинг июл, август, сентябр ойларида амалий ёрдам бериш ҳамда янги ташкилотларнинг касаба уюшмасига аъзо қилиш бўйича тарғибот олиб бориш” жадвалга кўра “Косонсой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига амалий ёрдам берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: