Жиззах вилоят АЙҲББ ва униниг тизимидаги йўл хўжаликлари корхоналарида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирларини кенгайтириш, ходимларни турли касб касалликларидан муҳофаза қилиш масалалари касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалардан биридир..
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга доир Давлат дастури» бандларини бажариш юзасидан ҳамда 9-май «Хотира ва Қадрлаш куни» муносабати билан Жиззах вилояти АЙҲББ тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси цех касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхонада фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш мақсадида 2019 йил 5 май куни «Спорт-саломатлик гарови!» шиори остида спортнинг мини футбол , шахмат тури ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 17 апрелдаги БМ-16/481-сонли, “Спорт-мустахкам оиламиз пойдевори” номли спартакиада мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги хати бўйича Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси соврини учун спорт мусобақалари ўтказилди.
Ушбу мусобақалар натижаларига кўра совринли ўринлар ва мусобақа фаол иштирокчилари ҳамда номинациялар ғолиблари касаба уюшма қўмитаси томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилди.
«Спорт нафақат танани, балки қалбни ва ундаги гўзал сифатларни ҳам чиниқтиради. Бундай мусобақаларни ўтказиш анъана тусига кирган корхоналаримизда касаба уюшма қўмитаси томонидан мунтазам равишда ташкил этиб турилади.Мусобақалар жуда қизиқарли ва сермазмун ўтди, ишчи-ходимлар саломатлигини ва манфаатини ўйлаб қилинаётган бу каби тадбирлар хуш кайфият бағишлаши билан бир қаторда, меҳнат самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатаётир»- дейди Зомин ТЙФУК цех каса ба уюшма қўмитаси раиси Нодира Хўжамқулова.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: