Тармоқнинг барча касаба уюшма ташкилотларида 9 Май – Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва амалга ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Байрам муносабати билан тармоқнинг мехнат жамоаларида, 3 та олийгохида ва касб хунар коллежларида кекса мехнат ва улуғ Ватан уруши қатнашчилари, байналминалчи жангчилар билан “Қахрамонлик, бурч ва фидоийлик”, “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият”, “Фахрийлар фахримиз” мавзуларида маърифий тадбирлар, давра сухбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Ўтказилган тадбирлар давомида фахрийларга эсдалик совғалар тақдим этилди.
Бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан моддий ёрдам кўрсатиладиган 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда мустақиллик йилларида хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига бериладиган моддий ёрдамнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари бўйича тақсимотига асосан тарқатишга амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.
3 май куни Тармоқ Республика кенгашининг “Фахрийлар кенгаши”нинг аъзолари бўлган Республика кенгаши аппаратида фаолият юритиб хозирда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийларининг, вафот этган собиқ ходимларнинг уйларига бориб уларнинг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олинди ва моддий ёрдам кўрсатилди.
Республика бўйича байрам тадбирлари фахрийларни қутлаш тадбирлари давом этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: