Юртдошларимиз Хотира ва қадрлаш кунида ўтганлар хотираси ва уларнинг эзгу ишларини ҳурмат билан ёдга оладилар. Марҳум ота-оналар, ака-опалар, қариндош-уруғ, устозларни эслаб қабристонларга борадилар. Қабрларни тозалаб, атрофига тол-терак, гулу райҳонлар экиб, яхши фазилатларини хотиралашади. Ҳақларига хатми Қуръон, дуои фотиҳалар қилинади. Биз билан ҳамнафас яшаётган фахрийларимиз, ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва умуман меҳримизга муҳтож кишиларга иззат-икром кўрсатилиб, уларга моддий ва маънавий кўмак берадилар.
Албатта, ҳаётий дунёда яшаб, ўзидан кўплаб яхшиликлар қолдирган, халқнинг хизматида камарбаста бўлиб, фоний дунёдан риҳлат қилган аждодларимизни эслашимиз ҳам барчамизга лозим вазифа ҳисобланади. Зеро, ўтганларни эслаш ва уларга истиғфор айтиш, қабрларини зиёрат қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш ҳаммамизнинг инсоний бурчимиздир.
Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Неъматовнинг иш режаси ва шахсий ташаббуси билан тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд шаҳар бўлими билан ҳамкорликда шаҳарнинг “Кимёгарлар” шаҳарчаси “Шукрона” маҳалласи ҳудудида “Маҳалламиз осойишталиги Ёшлар қўлида” шиори остида меҳнат фаолиятининг 50 йилдан ортиғини Самарқанд давлат университетида ёшларга олий математика фанидан сабоқ беришга бағишлаган физика-математика фанлари номзоди, доцент марҳум Неъмат Иззатуллаев ҳамда “Шукрона” маҳалласининг сара ва фидоий ўғлонларидан бири, бир қанча сермазмун шеърлар муаллифи бўлган ёш қаламкаш, марҳум Ферузбек Жўраевлар хотирасига бағишланган мини футбол турнири ўтказилди.
Самарқанд шаҳри, қўшни Самарқанд ва Пастдарғом туманларидан 15 та жамоа, 100дан ортиқ иштирокчи ёшлар иштирок этган турнир ўтганлар хотирасига қуръон тиловати билан бошланиб, хотира турнирини Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев, маҳалла жамоат фонди ходимлари ҳамда мусобақа ҳомийлари очиб беришди.
Эрта тонгдан бошланиб, кечга қадар давом этган турнирда Самарқанд шаҳрининг “Шукрона” маҳалласи жамоаси биринчи, “Нурли келажак” маҳалласи жамоаси иккинчи ва “Маданият” маҳалласи жамоаси учинчи ўринни эгаллашди.
Мусобақа давомида турнир ҳомийлари Н.Иззатуллаевнинг набиралари ва Ф.Жўраевнинг дўстлари Ҳасан ва Ҳусан Неъматовлар томонидан иштирокчилар учун ош дамланиб, иштирокчи ва таклиф этилган кекса ва нуронийлар билан баҳам кўрилди, ҳамда ҳудуддаги иккита маҳаллада яшовчи кекса ва ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ош ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди
Тадбир якунида 1,2 ва 3 ўринни эгаллаган ғолиблар ҳамда “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари бўйича ғолибларга касаба уюшмалари ҳамда ҳомийларнинг диплом, қимматбао совғалар ва пул мукофотлари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: