“Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас , амалда бўлиши керак” номли мақола муҳокамаси ўтказилганлиги тўғрисида

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 3 июл кунидаги АН-230/09- сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Тармоқ вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларига 2019 йил 27 июнда  “Ишонч” ва “Доверие” газеталарида чоп этилган Ш.Шоисломовнинг “Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” номли мақоласи маълумот тарзида етказилган. Ушбу мақоланинг моҳиятини чуқур англаш, касаба уюшмаларининг асл негизида инсон манфаатлари, ходим меҳнатининг ҳимояси ва кафолати акс эттирилганлиги юзасидан давра суҳбатлари, йиғилишлар ҳамда мақоланинг мазмун-моҳиятини англаш борасидаги муҳокамалар ташкил этилди ва тказилди. Бошланғич ташкилотлар раислари томонидан корхона раҳбарлари ҳамда меҳнаткашлар ўртаси ушбу мақолага бағишланган муҳокамалар ўтказилиб, бунда 100 дан ортиқ ходимлар иштирок этди.

Хусусан, тармоқ тизимидаги Нуробод ТЙФУК жамоасида 27 нафар, Тойлоқ ТЙФУК жамоасида 15 нафар, Булунғур ТЙФУК жамоасида 67 нафар, “Меъморқурилиш лойиҳа” МЧЖ жамоасида 21 нафар,  Вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи Инжиниринг компанияси жамоасида 11 нафар, Самарқанд давлат Архитектура-Қурилиш институти ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси жамоасида эса 80 нафарга яқин ишчи ходимлар, иш берувчилар ҳамда ёшлар иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, мақола хусусида муҳокамалар ташкил этилди.

Яна барча бошланғич касаба уюшма ташкилот, корхона ва муассасаларда ҳам “Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” номли мақоланинг муҳокамаси ижроси таъминланмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email