Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда мамлакатимиз ахолисининг жамиятдаги мавқеи ва фаоллиги оширилмокда

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида давлатимизнинг барқарор тараққиёти, ислоҳотларнинг давомийлиги ва изчиллигини таъминлашга қаратилган янги ғоялар, амалий  ташаббуслар, лойиҳалар, кенг кўламли чора-тадбирлар ўрин олган.

Мамлакатимиз  ахолисининг жамиятдаги мақеи ва фаоллиги ошириш, ўз салоҳиятини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда яққол намоён этишлари зарур шарт-шароит яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор масалаларидан биридир.

Шу муносабат билан,Термиз дарё порти маъсулияти чекланган жамияти хизматида бўлган, жамиятда ишлаб, бугунги кунда нафақада бўлган, ёлғиз қарияларга, боқувчисини йўқотган 100 нафардан кўп кам таъминланган  оилаларга озиқ-овқат  махсулотлари тарқатилди.

Озиқ — овқат махсулотларини олган  ходимлар юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини бардавом бўлишини тилаб, бу каби эзгу ишларга ҳиссаси қўшилган инсонлар ҳақларига дуолар қилишди. Бу ўтказилган тадбирлар улар оила аъзоларини, яъни ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муносиб инсон қилиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email