“Йилнинг энг фаол ёш мутахасисиси” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасида  ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш хамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий махоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутазассиси” танловининг биринчи босқичи бўйича “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси йўналишидв корхона ва ташкилотларда танловлар ўтказилди.

Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасига “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят ҳудудий бўлими томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, хусусий ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасида кўрик-танлов шартлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 29-июн куни Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси катта мажлислар залида  “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташкил этилди. Кўрик-танлов иштирокчилари томонидан ярмаркалар ташкил этилди.

Эришган натижаларига кўра Андижон туман “BEХАТАR SAFAR”  маъсулияти чекланган жамияти рахбари, 1991 йилда туғилган Рахимов Иброхимжон кўрик танловнинг “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси бўйича   вилоят босқичи ғолиби деб топилди.

Ишчиларга мехнат шароитлари яратиш бўйича ишларни тўлақонли йўлга қўйганлиги кўрик-танловда фахрли ўрин эгаллашга замин бўлди. Рахимов Июрохимжон томонидан мехнат фаолиятини акс эттирувчи кўргазмали ярмарка ташкил қилинди.

Вилоят босқичида фахрли 2-ўринни Андижон шахар “Cobalt trans” маъсулияти чекланган жамияти механиги Обиджонов Абдулзохид, 3-ўринни эса “Нурафшон диёр жилоси” маъсулияти чекланган жамияти механиги Жумохунов
Улугбеклар қўлга киритдилар.

Барча голиблар  вилоят Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати вилоят кенгаши ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси диплом ва қимматбахо совгалари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email