“Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарининг 2019 йил 9 июль № 82-83 (4212)- сонида чоп этилган “Конун лойихаси мухокамада” деб номланган сарлавха остида Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг “Касаба уюшмалари тугрисида”ги Қонун лойихаси кенг омма хукмига хавола этилди. Ушбу лойихани касаба уюшма ташкилотларига етказиш, унинг мазмун-моҳиятии тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 18-июл куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кичик мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги бошлангич касаба уюшма ташкилотлари раислари билан қонун лойихаси мухокамаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари юридик бўлим мудири Х. Усмонов, бирлашма мехнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири М.Азимходжаев, бирлашма ташкилий ишлар бўлими мудири Н.Улуғбековалар иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида бирлашма юридик бўлим мудири Х.Усмонов “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларни ҳар бир моддаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди. Бирлашма мехнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири М.Азимходжаев мехнатни мухофаза қилиш инспекцияси тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди. Бирлашма ташкилий ишлар бўлим мудири Н.Улуғбекова касаба уюшмаларида хужжатлар билан ишлаш, ишлар номенклатураси бўйича тушунчалар берди. Йиғилиш қатнашчилари қонун лойихаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: