Касаба уюшмалари тўғрисида қисқача маълумот
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи 1905 йилдан бошланади. Айнан шу йил кузда Бутунроссия темирйўл уюшмасининг Туркистон бўлими ташкил этилган ва 1906 йил бошига келиб 8 мингдан ортиқ аъзоларни бирлаштирган.
Бундай кичик уюшмалар кейинчалик йириклашиб борган касаба уюшмаларининг илк формалари эди.
1924 йилга келиб илгариги Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий кенгаши (ВЦСПС) таркибига кирган Туркистон АССР касаба уюшма ташкилотлари, бевосита Профинтернационал таркибига кирган Бухоро ва Хоразм халқ республикалари касаба уюшмалари фаолият кўрсатар эди.
1925 йилда Бухоро ва Хоразм республикалари касаба уюшмалари ҳам Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши (ВЦСПС) таркибига киритилган.
1925 йил 21 мартда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 1-Таъсис қурултойида 53 кишидан иборат Кенгаш ва 5 кишидан иборат тафтиш комиссияси сайланган.
Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Кенгаши 1991 йилгача, яъни Ўзбекистон мустақилликка эришгунча Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши таркибида бўлган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг республикада 25 та тармоқ касаба уюшмалари тузилиб, улар ўз Уставларини қабул қилдилар ва Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказдилар.
1991 йилда мазкур 25 та тармоқ касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташкил этилди.
Шу вақтдан бери ўтган давр мобайнида 1995, 1998, 2003, 2011 ва 2013 йилларда тароқ касаба уюшмаларини қўшилиши йўли билан қайта ташкил этиш ишлари амалга оширилди.
Натижада, бугунга келиб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо бўлган 13 тармоқ касаба уюшмалари, ОТРК касаба уюшмаси ва касаба юшмалари ташкилотларининг 14 та ҳудудий бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда. Булар:
1. | Авиация ходимлари касаба уюшмаси |
2. | Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси |
3. | Алоқа ходимлари касаба уюшмаси |
4. | Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси |
5. | Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси |
6. | Кимё саноати ходимлари касаба уюшмаси |
7. | Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси |
8. | Нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси |
9. | Соғлиқни ва фармацевтика сақлаш ходимлари касаба уюшмаси |
10. | Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси |
11. | Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси |
12. | Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси |
13. | Энергетика ходимлари касаба уюшмаси |
14. | Олмалиқ кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси |
Ҳудудий бирлашмалар:
Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси | |
Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси |
- Бошланғич ташкилот фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- Касаба уюшмалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари энг аввало Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз аксини топган.
- Қайд этилганлардан ташқари қабул қилинган бир қатор қонунлар касаба уюшмалари, жумладан уларнинг асоси бўлган бошланғич ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
- Улар жумласига:
- Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (1992 йил 2 июлда қабул қилинган);
- Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (1991 йил 15 февралда қабул қилинган);
- Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил 14 апрелда қабул қилинган);
- Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Фуқаролик кодекси ҳамда бошқа қонунлар киради.
- Қонунлар асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган тармоқ касаба уюшмасининг Устави ҳам бошланғич ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларидан ҳисобланади.
- 2011 йилгача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо бўлган 2 та тармоқ касаба уюшмалари тизимидагина “Бошланғич ташкилот тўғрисида Низом” ишлаб чиқилган ва амал қилинарди, Федерация тизимидаги бошланғич ташкилотлар тўғрисида ягона Низом йўқ эди. 2011 йилда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида намунавий Низом” тасдиқланди ва ҳозирги кунда амал қилмоқда. Касаба уюшмалари тизимидаги охриги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда бугунги кунда мазкур низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда.
- Шу билан биргаликда, касаба уюшмаларининг асоси бўлган бошланғич ташкилотларга эътибор йилдан-йилга кучаймоқда. Бу соҳада айниқса 2011 йил туб бурилиш йили бўлди.
- Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар намуналарини ўз ичига олган “Бошланғич ташкилотлар раислари учун услубий қўлланма” ишлаб чиқилди ва барча қуйи ташкилотларга етказилди.
- Бошланғич ташкилотлар ва касаба уюшмалари аъзолари сонини аниқлаштириш, улар фаолиятида мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бошланғич ташкилотларнинг фаолияти инвентаризациядан ўтказилди.
- 2011 йилда илк маротаба “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказилди. Икки йўналиш – ишлаб чиқариш соҳаси ва ижтимоий соҳада энг намунали бошланғич ташкилотлар бўйича танловга якун ясалди. Кўрик-танлов ғолибларига диплом ҳамда компьютер жамланмалари топширилди.
- Бошланғич ташкилотларга касаба уюшмаси хизмати кўрсатишни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган «Ўзбекистон касаба уюшмалари картаси» тўғрисидаги қарор бўйича ишлар якунига етказилди. Республикада фаолият юритаётган ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар таълим йўналишларига мувофиқ тармоқ касаба уюшмаси хизматига ўтказилди.
- Бошланғич ташкилотларни фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг корхона, ташкилотларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳаётида тутган ўрнини, мавқеини янада ошириш мақсадида 2012 йилда ҳар бир вилоятда 1 тадан тумандаги барча бошланғич ташкилотларнинг Устав бўйича фаолиятларини намунали ташкил этиш, ҳар бир туманда 2 тадан бошланғич ташкилотлар фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
- 2011 йилда бошланғич ташкилотлар ихтиёрида аъзолик бадалларининг аввал амалда бўлган 50 фоизи ўрнига 53 фоизини қолдириш, 3 фоизни ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун йўлланмаларга йўналтириш жорий этилган бўлса, 2012 йил 31 октябридаги Федерация Кенгаши мажлисида бошланғич ташкилотлар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар миқдорини ижтимоий объектлар мавжудлигини эътиборга олган ҳолда 60-70 фоизга етказиш, унинг 10 фоизини ходимлар ва уларнинг яқин оила аъзоларига йўлланмаларга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилинди.
- Бошланғич ташкилотларда сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари
- “Бошланғич ташкилот” атамаси умумий атама бўлиб, бошланғич ташкилотларда касаба уюшмаси фаолияти унинг сайлаб қўйиладиган органлари орқали амалга оширилади.
- Жумладан, касаба уюшмаси аъзолари сони 15 нафар ва ундан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотларда 5 йил муддатга касаба уюшма қўмитаси, тафтиш комиссияси (ўз мустақил бюджетига эга бўлган бошланғич ташкилотларда) сайланади.
- Уларнинг вазифалари, ваколатлари ва ҳуқуқлари тармоқ касаба уюшмаси Устави, “Бошланғич ташкилотлар тўғрисида намунавий Низом” билан белгиланади. Қўмита йиғилишлари одатда ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.
- Касаба уюшмаси Республика кенгаши раёсатининг қарорига мувофиқ, йирик (аъзолар сони 1000 кишидан ортиқ) бошланғич ташкилотларда қўмита раёсатлари ҳам сайланиши мумкин. Бундай ҳолда раёсатнинг вазифалари, ваколатларини касаба уюшма қўмитаси белгилаб беради. Қўмита раёсати сайланган йирик бошланғич ташкилотларда қўмита йиғилишлари заруратга қараб, лекин йилига камида бир маротаба, раёсат йиғилишлари эса ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.
- Бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари ўз фалолиятлари йўналишларидан, бошланғич ташкилот олдида турган вазифалардан, шунингдек, корхона, ташкилот, муассасанинг фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўз комиссияларини сайлашлари (шакллантиришлари) мумкин. Комиссияларни шакллантириш қўмита йиғилишида амалга оширилади.
- Корхона, ташкилот, муассасанинг тузилмасидан келиб чиққан ҳолда, бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитасининг қарори билан, касаба уюшмаси цех қўмиталари сайланиши мумкин. Уставларга мувофиқ мазкур масала бошланғич ташкилот томонидан мустақил равишда ҳал этилади.
- Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тузилмаси
(аъзолар сони 15 кишидан ортиқ бўлган ҳолларда) - Амалиётда, айрим ҳолларда, бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитасининг йиғилишида тафтиш комиссияси ҳисоботини эшитиш, тафтиш комиссиясига қўмита томонидан топшириқлар берилиши ҳолатлари учраб туради. Бундай ҳолатлар амалдаги Уставлар, меъёрий ҳужжатларга зид бўлиб, бошланғич ташкилотнинг касаба уюшма қўмитаси, тафтиш комиссияси ўз фаолияти тўғрисида бошланғич ташкилотнинг умумий йиғилишида ёки конференциясида ҳисобот беришлари лозим.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: