«Келажакни бирга қурамиз»

Жорий йилнинг 28-29 май кунлари Самарқанд архитектура ва қурилиш техникумида «Келажакни бирга қурамиз» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Қурилиш вазирлиги, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Самарқанд вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда техникум ўқувчилари иштирок этдилар.

“ХХI аср архитектурасида нанотехлогияларни қўллашнинг роли ва ўрни” ҳамда “Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тиклашнинг долзарб муаммолари» мавзусида маърузалар тингланди.

Шунингдек, техникум ўқувчиларининг ижодий ишланмалари, инновацион лойиҳалари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

   

Print Friendly, PDF & Email