Конституция – бош қомусимиз!

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси бошланғич ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами муносабати билан  “Конституция бош  қомусимиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу жумладан, жорий йил 5-6 декабр кунларида тармоқ касба уюшмаси вилоят бирлашгган қўмитаси тизимидаги ўқув муассасаларида ҳам 8-декабр Конститутция кунига бағишлаб маънавий-марифий тадбирлар ўтказилди.

 Тизимдаги барча ўқув юртларида талаба ёшлар ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловлари ташкил этилиб, уларда 100 дан ортиқ талаба ёшларлар иштирок этишди.

Бош қомусимиз ҳар бир давлат, ҳар бир миллатнинг бугуни, эртаси ва келажагани ёритиб берувчи  дастуриламал эканлигини, Ўзбекистон Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи йўлчи юлдуз сифатида халқимизни нурафшон манзилга етаклаб келаётганлигини ҳар бир тадбирларда мамнуният билан  таъкидланди.

Пастдарғом автомабил ва йўллар касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбир “Конститутция фахримиз!”  деб номланиб, тадбирда Бош қомусимизга бағишланган маъруза тингланиб, шеър ва қўшиқлар билан мадҳ этилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email