Сурхондарё вилоятининг чекка тоғли худудида жойлашган Денов тоғ кон саноат хизмат кўрсатиш касб хунар коллежида бўлиб ўтган амалий семинарда «Конституциямизнинг мазмун мохияти ва халқимиз маънавий хаётида тутган ўрни» борасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
– Мамлакатимиз истиқболини таъминлашда биз эришаётган барча ютуқларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилаётган Конституциямизни билиш, ёшлар қонунларга ҳурмат руҳида камол топиши муҳим аҳамиятга эгалигини Вилоят бирлашган касаба уюшма қўмита раиси Б.Ж.Хаитов таъкидлаб ўтди.
Амалий семинарда мамлакатимизда ёшларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, кейинчалик ўзи танлаган касб бўйича ишини давом эттириши учун барча шароит ва имкониятлар яратилганлиги, биз, ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлаб қўйилганлиги, Конституциямизни ўқиш, унинг ҳар бир моддасини ўрганиш, мазмун- моҳиятини тушуниш ҳаётимизда жуда муҳим ўрин тутишини, асосий қонунимизда ҳар бир фуқаронинг нафақат ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, балки давлат ва жамият олдидаги бурчи ҳам белгилаб берилганлиги, айниқса, ёшларни билим олишга, қизиқишига қараб касб-ҳунар эгаллашга, малакали мутахассис бўлиб вояга етишга жалб қилишда, уларни кучли, билимли, доно ва бахтли авлод бўлиб яшашини таъминлашда Конституция асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилишлиги таъкидланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: