Тармок тасарруфидаги Термиз дарё порти маъсулияти чекланган жамияти касаба уюшма фаоллари, ишчи-ходимлардан 100 нафари билан биргаликда қадимий ва навқирон Хива шаҳрига саёҳат уюштирдилар.
Кўҳна арк – Хиванинг қадимий қалъасидир. Кўҳна Арк худудида хозир фақат XIX асрга оид бир неча бино сақланиб қолган холос. Хиванинг ўзига хос кўриниши, муқаддам қадамжолари, меъморий обидалари кўҳна шаҳарнинг минг йиллик тарихини ўзида акс эттиргандай бўлди. Жаҳоннинг нуфузли ЮНЕСКО халқаро ташкилоти бу шаҳарни “Очиқ осмон остидаги музей”, дея бежиз эътироф этмаган. Саёҳат давомида юртдошларимиз кўплаб хорижлик меҳмонларни ҳам учратдилар ва улар билан хамнафас бўлиб сухбат қилишдилар.
Саёҳатчиларимиз мамлакатимизнинг бой ўтмиши, маънавий қадриятлари ва анъаналарини кўриб, ўз ҳайратларини яшира олмадилар.
Хива саёҳати давомида улар шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари, истиқлол йиллари бунёд этилган муҳташам темир йўл иншоотлари билан яқиндан танишиш имкониятига муяссар бўлдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: