Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 2016 йилнинг 4-6 ноябрь кунлари “Ўзавтойўл” Акциядорлик компанияси тизимидаги Бойсун йўл хўжалик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонасида ишловчи 120 нафар ходимнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Саёҳатчилар дастлаб Имом Ал-Бухорий мажмуасида бўлиб, мустақиллик йилларида бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Шоҳи Зинда ансамбли, Гўри Амир мақбараси, Бибихоним масжиди, Регистон майдони ва шаҳардаги замонавий иншоотлар, Самарқанднинг кўхна обидалари, қолаверса, кенг ва равон кўчалари, хиёбонлар ва бошқа замонавий иншоотлар ҳар бир саёҳатчини ўзига мафтун этди. Ушбу саёҳатга иш берувчи томонидан 18070000 сум, касаба уюшма маблағидан 7228000 сўмлик маблағ сарфланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: