“Кварц” акциядорлик жамиятида касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси” мухокамасига бағишланган йиғилишни касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Ҳасанов очиб берди. Кун тартибидаги масала юзасидан Қувасой шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Иномов, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ғ.Турсуналиев сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаат қилиш анъанаси дастлаб 2017 йил декабрь ойида жорий этилган бўлиб, мазкур Мурожаатномада кўтарилган масалалар ўз долзарблиги билан барча фуқароларимиз ва халқаро ҳамжамиятнинг диққат эътиборини ўзига тортиб келмоқдалиги, асосан юртимизда бешта йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, яъни 1-иқтисодиёт соҳисидаги вазифалар, 2-ижтимоий соҳадаги вазифалар, 3-қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги қўшимча вазифалар, 4-ташқи сиёсатни фаоллаштириш бўйича вазифалар, 5-бошқа долзарб масалалар бўйича мурожаат этганини таъкидладилар. Шундан сўнг, у беш йўналишнинг ҳар бир соҳасида аниқ белгилаб берилган вазифалар бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз мурожаатида одатда ўтган йилни сарҳисоб қилиб, яқин келажакда республикани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб бериши хакида айтиб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзсидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси юзасидан ишчи-ходимларга батафсил тушунчалар берилди ва Адлия бўлими томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг қисқартирилган беш соҳага бўлинган китобчалар тарқатилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: