Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Б.Э.Юлдашев жорий йилнинг 10-12 апрель кунлари Москва шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб, йўл хўжалиги ва транспорт ходимлари халқаро бирлашган касаба уюшмасининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Мажлисда ҳамдўстлик мамлакати касаба уюшмалари; Арманистон, Озарбайжон, Россия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон давлатларидан вакиллар иштирок этишди.
Учрашув қизғин музокаралар ва ўзаро ҳамкорлик руҳида ўтди. Бунда Баходир Эркаевич Юлдашев томонидан Ўзбекистондаги кучли ижтимоий сиёсат тўғрисида, асосан ташқи сиёсат соҳасида ўзаро манфаатли ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикрлар ўртага ташланди.
Ҳамдўстлик мамлакати касаба уюшмалари фаоллари билан учрашув доирасидаги очиқ мулоқотлар давомида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси ҳамда йўл хўжалиги ва транспорт ходимлари халқаро бирлашган касаба уюшмаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Учрашув якунида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини эътиборга олган холда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Респукблика Кенгаши ҳамда Россия йўл хўжалиги ва транспорт ходимлари халқаро бирлашган касаба уюшмалари ўртасидаги Меморандум имзоланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: