2021 йил 30 июль куни Жиззах вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси Бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги Жиззах МЙБХ ДУК , Жиззах вилоят АЙҲББ идораси , Янгиобод ва Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари ходимлари — касаба уюшма аъзолари ўртасида 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияси юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаоллари йиғилишида қабул қилинган кўп миллионли касаба уюшма аъзолари ва мамлакатимиз аҳолисига Мурожаатининг мазмун-моҳиятини кенг муҳокама қилиш мақсадида маънавият соатлари ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Маънавият соати ва давра суҳбатларида касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Худайбердиев , жойлардаги цех касаба уюшма қўмиталари раисилари : С.Шайматов , К.Рахматов ва Н.Хўжамқуловалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномасини барча жамоа аъзоларига ўқиб эшиттирдилар ва униг мазмун-моҳиятиини тарғибот — ташвиқот қилдилар.
Сўзга чиққанлар , шу жумладан Зомин ТЙФУК корхона директори У.Бўронов Мурожаатномада таъкидланганидек, кўп миллионли касаба уюшма аъзолари қатори биз ҳам ушбу Мурожаатномага бефарқ қараб туролмаслигимиз, Мурожаатномада таъкидлганганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуслларини қўллаб-қуввватлашимиз, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган жараёнларда фаол иштирок этишимиз , Президентимиз ташаббуси асосида давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатини амалга оширишда барчамиз олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда жонбозлик кўрсатишимиз зурурлигини айтиб ўтди.
Ушбу Мурожааатномада Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташабуссларни қўллаб-қувватшга, жумладан : халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширлаётган ислохотлар, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитлари яратиш , Марказий ва Жанубий Осиё халқлари ва давлатлари орасида дўстона алоқаларни ривожлантириш , касаба уюшмалари ўртасида минтақалараро туризмни ривожлантириш, аҳолининг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, меҳнат қонунчилиги, ходимларниинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш, касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларини малакасини ошириш, касаба уюшма фаолларини халқаро ташкилотлар билан биргаликда хамкорликлиги ва бошқа қатор вазифаларни белгилаб берди. Президентимиз томонидан олға сурилган ташаббусларни амалга оширишга қаратилган таклифлар илгари сурилди. “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.Ушбу конференция мазмун-моҳиятига кўра , замонавий дунё геосиёсатида янгиланиш сари муҳим тарихий қадам бўлди.
Ушбу Мурожаатнома кечиктириб бўлмайдиган қатор вазифаларни белгилаб берди.Уларни амалга ошириш барча, хусусан касаба уюшма фаоллари зиммасига ҳам катта маъсулият юклайди. Шу жумладан, йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари жамоалари ушбу Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, олдимизга қатор вазифалар белгилаб олдик, давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган таклифларни амалиётга жорий қилишда биргаликда Президентимиз атрофида бирлашиб, бор куч-билимимизни сафарбар қилсак кўзланган маррага эришамиз. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ушбу Мурожаатнома келгусида қилинадиган барча ишлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Ушбу маънавият соатларида 212 нафар касаба уюшма аъзолари , шу жумладан 61 нафар ёшлар қатнашдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: