Маълумки 12-Қурилиш трести АЖ хозирги кунда пойтахтимиздаги йирик қурилиш ташкилотларидан биридир. Ушбу ташкилотда бугунги кунда 4163 нафар ишчи-хизматчилар жавлон уриб меҳнат қилмоқдалар. Улар томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари Республикамизнинг чиройига чирой қўшиб кўркам тус олишига улкан ҳисса қўшмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мана шундай қийин вазиятда ҳам иқтисодиётимизнинг етакчи соҳаларидан бўлган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари асло тўхтаб қолмади.
Охирги 5 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар шу даражада шиддат билан юз бермоқда, қисқа фурсат ичида шаҳар ва қишлоқларда кўркам бинолар, ижтимоий соҳа объектлари, саноат корхоналари қад ростламоқда.
1 февраль куни 12-Қурилиш трести АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан 2014-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунларига ҳамда 2021-2023 йиллар учун янги жамоа шартномаси қабул қилишга бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда меҳнат жамоасининг 50 нафар вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда 12-Қурилиш трести АЖ бошқаруви биринчи муовини Тохир Обидович Зокиров ва касаба уюшма қўмитаси раиси Нормаматов Ойбек Каримович, иш берувчи ва касаба уюшмасининг жамоа шартномаларига асосан бажарилган ишлари, корхона ходимлари учун яратилаган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар, шарт-шароитлар, ижтимоий иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини таъминланганлиги, ходимларни турли сихатгохларда имтиёзли ва бепул дам олганлиги, хавфсиз, кулай мехнат шароитини яратилганлиги, спорт соғломлаштириш хамда маданий маърифий тадбирларини уюштириш борасидаги кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан хисоботлари хамда жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи Комиссиясининг Далолатномалари тингланди.
Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Хуснитдин Камалович Сайдалиев иштирок этди ва бирлашган қўмитаси томонидан бошланғич касаба уюшма қўмиталари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.
Йиғилиш кўтаринки рухда музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномаси бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият коникарли деб бахоланиб 2021 йилда амалга ошириладиган мухим чора – тадбирлар белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: