Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни амалга ошириши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текширишда иштирок этиши, мустақил экпертлар сифатид мехнатни мухофазаси бўйича жмоатчилик назоратини олиб бориши меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада ошишига, корхона, ташкилот раҳбарларининг меҳнат муҳофазаси масалаларига алоҳида эътибор қаратишлари ва ўз корхоналарида ишлаб чиқариш хавфсизлиги стратегиясини янада такомиллаштиришларига хизмат қилади.
“Қизилқумцемент” АЖ да 3500 нфрдан ортиқ ишчи-ходим фаолият юритиб, корхона касаба уюшмаси қўмитаси маъмурият билан хамкорликда ходимларга муносиб, бехатар иш шароитлри яратиш, бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш борасида муайян ишларни амалга оширмоқдалар. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими учун алоҳида замонавий компьютерлар, плакатлар, ходимларни ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш мақсадида ўқув қўлланмалари ва соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жиҳозланган ўқув хонаси, ташкил этилганлиги бунинг ёрқин мисолидир. “Мехнат мухофазаси бўйича Қонунининг янги тахрирининг “Ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш ва уларни ўқитиш” тўғрисидаги 25-моддасида “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади” деб таъкидланган..
Шу билан бирга корхонада ёнғин хавфсизлиги бўйича корхона ва бўлинмалар бўйича жавобгар шахсларнинг вазифалари, иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш тартиби, меҳнат муҳофазаси бўйича уч поғонали назоратларни олиб бориш тартиблари ишлаб чиқилган ва ижроси таъминланмоқда. Маиший хизмат биноси, ечиниш шкафлари, гардероблар янгиланган, кийиниш ва ювиниш хоналари замон талабига мос равишда ташкил қилиган.
Корхонада раҳбарият, мухандис-техник ходимлар, бўлим ва бўлинма бошлиқлари иштирокида ҳар ойнинг иккинчи ва тўрттинчи ҳафтасининг пайшанба куни “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш маданиятини ошириш” куни деб белгиланган, тадбирлар мунтазам ўтказиб борилади. Хавфсиз меҳнат шароит яратиш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида цехларда 52 нафар жамоатчилик асосида меҳнат муҳофазаси вакиллари ва касаба уюшмаси қўмитасида 5 нафар меҳнат муҳофазаси комиссияси аъзолари фаолият кўрсатмоқда.
Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси белгиланган муддатда ўтказилиб келинмоқда. 2015 йилда 550 та иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттетациядан ўтказилиб ишчи- ходимлар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ва компенсациялардан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқдалар..
“Мехнтни мухофаза қилиш қонунининг” янги тахририда мехнатни мухофаза қилиш сохасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб қонунга киритилган нормалар давлат органлари томонидан қонун талабларини бажаришда хар хил аралашувларни ва коррупцияни олдини олиш, ходимларни мехнат шароитларини доимий равишда яхшилашга хамда уларнинг мехнатни мухофаза қилиш сохасидаги ижтимоий химоясини таъминлашга қаратилганлигини инобатга олган холда бу қонун ишчи-ходимларнинг муносиб меҳнатга бўлган ҳуқуқларини тўлақонли таъминлайди деб ишонч билдирамиз..
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: