Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида тармоқ Республика Кенгашининг ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш тўғрисидаги бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан имзоланган қўшма қарорининг ижроси бўйича тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти Бирлашган касаба уюшма қўмитасида томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқичи ташкил этилган эди.
Натижаларга кўра, “Энг фаол ёш транспортчи” танловида 1-ўринни “Наманган автомобиль ўқув ишлаб чиқариш комбинати” МЧЖ инструктори Улуғбек Мамадалиев, 2-3-ўринларни «Навбаҳор Норин транс сервис» шўъба корхонаси раҳбари Хуррамбек Дехконов ва «Янгиқўрғон қурилиш монтаж» хусусий корхонаси ҳайдовчиси Алишер Махмуджоновларга насиб этган бўлиб, улар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ҳамда июль ойида тармоқ касаба уюшма Республика Кенгашида ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритганди.
29 июн куни вилоят бирлашмасининг катта мажлислар залида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Дастлаб сўз олган Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма раиси Зулайҳо Маҳкамова ушбу маррагача етиб келган иштирокчиларни қутлади.
Шундан сўнг “Энг фаол ёш шифокор”, “Энг фаол ёш транспортчи”, “Энг фаол ёш олим”, “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноат ходими”, “Энг фаол ёш спорт мураббийси” номиницияларида 1-, 2-, 3- ўринларни қўлга киритган ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Октам Тургунов иштирок этди ва ғолибларни эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: