Андижон вилоятида навбатдаги “Касаба уюшма раислари куни” кўтаринки рухда ўтди

Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 2015 йилдан буён хар ойнинг иккинчи чоршанба куни “Касаба уюшма раислари куни” ўтазиб келинади. Мана жорий йилнинг август ойида хам навбатдаги “Касаба уюшмалари раислари куни” ўтказилди.  Кун тартибидаги асосий масала “Мустақиллик байрами”га тайёргарлик кўриш, “Халқ билан мулоқот йили”Давлат дастурини амалда бажарилиши, хамда тармоқ касаба уюшма Республика кенгашининг навбатдаги Раёсат  йигилишида кўрилган қарорлар билан таништирилди.

  Шу қаторда  узоқ йиллар давомида  хаётини қурилиш сохасини ривожлантиришга  багишлаган, ўз касбининг моҳир устаси фаҳрий қурувчи  13-махсус  кўчма коллона касаба уюшма қўмитаси раиси Иброхимжон Исмоиловни  60 йиллик юбилей тадбири хам бўлиб ўтди.  

 Иброхимжон Исмоилов  қурилиш сохасида касаба уюшмасидаги баракали хизматлари билан танилган. Кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ишчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этди. Касаба уюшмасида самарали меҳнат фаолияти олиб бориш билан бирга жамоат ишларида ҳам ибрат кўсатган фидоий инсон. Вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 60 ёши муносабати билан Фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совга билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email