Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йилиги байрамини муносиб нишонлашга тайёгарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига касаба уюшма аъзоларида дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам ва меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, корхона, ташкилотлар ва муассасалари ҳудудларини ободонлаштириш ишларида тармоқ касаба уюшмаларининг фаолларининг ҳам иштирок таъминланди.
Умумхалқ ҳашари жорий йилнинг 17-18 август кунлари ўтказилиб, жойларда ободонлаштириш ва тозалик тадбирлари ташкил этилди.
Жумладан, тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари – Поп, Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган туманлардаги йўл фойдаланиш унитар корхоналари, шунингдек, Санг маиший хизмат, Норин қурилиш ва сервис, Косонсой педагогика ва сервис, Довдуқ, Тўрақўрғон, Чортоқ, Уйчи саноат ва транспорт касб ҳунар коллежлари ҳудудлари тозаланиб, ҳудуд атрофлари оқланди. Ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланиб, 150 минг тупдан зиёд гул ва 50 минг туп манзарали, 48 мингдан зиёд мевали кўчатлар парваришланди. Дарахтлар буталаниб, оқланди.
“Қамчиқавтойўл” йўлларга ихтисослашган фойдаланиш, Норин, Поп туман йўллардан унитар корхоналари каби бир қатор ташкилотларининг касаба уюшма қўмиталари ҳозирда нафақада бўлган кекса ва ногиронлар, ёлғи қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаб, обонлаштиришда кўмаклашди. Шунингдек, ҳудудга яқин зиёрат ва қабристонларга ҳайрия ҳашарлари уюштирилди.
Умумхалқ ҳашари куни арафасида ногиронлар, ёлғиз қариялар ва ёрдамга муҳтож оилаларга ташкилотлар томонидан 4 миллион сўмдан ортиқ моддий ва маънавий ёрдамлар берилди.
Ҳа, обод юрт доимо фарвондир. Тозалик дилларни равшан, ғуборларни кетказади. Умумхалқ хайрия ҳашари барча корхона ва ташкилотларда ташкил этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: