Истиқлолимиз меъмори, буюк давлат хамда сиёсат арбоби Ислом Каримовдан халқимизга озод ва обод Ватан қолди. Юртбошимизнинг беқиёс хизматлари боис Ўзбекистонимизни дунё таниди, тан олди. Бугун Биринчи Президентимизнинг сўнмас хотираси қалбларимизда, ватанпарварлик, фидоийлик, ғайрат-шижоат, мардлик, олижаноблик эзгулик нурларини сочиб турибди.
Давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори халчимиз истагини ифодалаган, қалб тўридан жой олган мухим хужжат бўлди.
Шу кунларда тармоқ корхона, ташкилотлар ва ўқув муассасаларида буюк йўлбошчимиз таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилган тадбирларда Биринчи Президентимизнинг юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширган улуғ мехнати эхтиром билан ёдга олинмоқда. Бу тадбирларда Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жахон миқёсида катта хурмат ва обрў- эътиборга сазовор бўлган улкан шахс, давлат ва сиёсат арбоби сифатида танилгани таъкидланмоқда. Тадбирларда сўзга чиқаётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маънавият тарғиботчилари, олимлар, профессорлар Ислом Каримовнинг беқиёс хизматлари, халқимизнинг тинч хаёти , мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий равнақи учун борлиғини, умрини бағишлаган, жахон миқёсида катта обрў эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбобининг беқиёс хизматларини ёшлар онгу қалбига сингдириш катта тарбиявий ахамиятга эга эканлигини тўғрисида сўз юритмоқдалар.
“Қизилқумцемент” АЖ тадбирда Республика Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методика маркази раҳбари А.Ҳайдаров, Тошкент вилояти халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти профессори С.Олимов, Республика Маънавият тарғибот маркази маънавий-маърифий тарғибот бўлими мудири З. Ғаффорова, вилоят Маънавият тарғибот бўлими раҳбари У.Сафаровлар иштирок этдилар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар.
Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш олийгоҳида касаба уюшма қўмитаси А.Ахунжанов раҳбарлигида профессор-ўқитувчилар, хизматчилар ва талабалар иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг сермазмун ҳаёти, Ватанимиз равнақи, тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган ҳиссаси” мавзуида Маънавият соати ўтказилди.
Шунингдек, мазкур олийгоҳда профессор-ўқитувчи ва ходимлар ўртасида спортнинг шахмат ва волейбол турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотира турнири ўтказилди.
Спорт мусобақаларида институтнинг 110 нафарга яқин ходимлари иштирок этишиб, ғолиблар касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари ҳамда дипломлари билан тақдирланишди.
Самарқанд ХДААЙСИТФ корхонасида касаба уюшма қўмитаси ва маънавият бўлими ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг сермазмун ҳаёти, Ватанимиз равнақи, тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган ҳиссаси” мавзуида “Маънавият соати” ўтказилиб, унда корхона раҳбари Т.Темирбаев, КУҚ раиси А.Раджабов ва маънавият бўлими мутахассиси Ж.Кубаевлар Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг ҳаёти, Ватанимиз равнақи ва тинчлигини сақлашга, ёш авлод тарбиясига эътибори ҳақида маърузалар қилишди. Тадбирда 100 дан ортиқ инженер-техник ходимлар ва ишчилар иштирок этишди.
Ўтказилган барча “Маънавият соатлари”да Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида фильм ва роликлар намойиш этилди.
“Жиззахавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти тизимидаги барча йўл хўжалиги ташкилотлари ва корхоналарида 2017 йил 23.01- 01.02. кунлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти , Ўзбекистон Давлатининг асосчиси , мустақиллик архитектори , юртнинг Буюк фарзанди , атоқли Давлат ва ижтимоий-сиёсий ва жамоат арбоби , элу-халқини , юртини обод , фаровон қилган мард , шижоатли ўзбек ўғлони , И.А.Каримов таваллуд топган кун – 30 январ санасига бағишлаб хотира тадбирлари , жумладан , “И.А.Каримов — Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти” , “Сиздан озод ва обод Ватан қолди” мавзуларида маънавият соатлари , давра суҳбатлари, йиғилишлар ўтказилиб , “Марра бизники” видеофильми намойиш қилинди.
Ушбу тадбирларда иштирокчилари ва сўзга чиққан вилоят йўлчилари вакиллари Халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Мустақил Ўзбекистон давлатини қуришдаги буюк ва беқиёс ишларига юксак баҳо бердилар, И.Каримовнинг номи буюк давлат арбоби , доно сиёсатчи , тинчлик , барқарорлик , фаровонлик , тараққиёт раҳномаси , том маънодаги ватанпарвар инсон ва буюк давлат арбоби сифатида асрлар оша мангу яшайверишини таъкидладилар.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Буюк устозимизнинг сиёсий мероси, у киши белгилаб берган тараққиётимизнинг асосий тамойиллари, устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш – биз учун хам қарз, хам фарздир”.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: