Тармоқ тизимидаги Сурхон Қизириқ қурилиш ва уй жой коммунал хўжалик касб хунар коллежи хам Қизириқ йўл ташкилотлари касаба уюшма аъзолари билан биргаликда қадимий Бухоро шаҳрига эсда қоларли саёҳат уюштирилди. Касаба уюшма фаоллари, кекса онахонлар, меҳнат фахрийларидан иборат 100 нафар сайёҳ Бухоро шаҳрида бўлишди. Икки кун давомида улар Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар ҳамда истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишишди.
Касаба уюшма аъзоларимиз яна бир бор юртимиз қанчалар буюк ўтмишга эга эканлигини, истиқлол иншоотлари ўз салобати ва махобати билан дунёни ҳайратга солаётганлигига гувоҳ бўлишди. Ҳар бир зиёрат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: