Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326 – сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2021й ПФ-6222-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Фармони , “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ходимларнинг фаол дам олиш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида ,ҳамда 9 май — умумхалқ байрами – “Хотира ва Қадрлаш куни”ни муносабати ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2021й ПҚ-5110-сонли “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори , Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Жиззах вилоят Кенгаши Ижроия Қўмиталарининг ички туризмни ривожлантириш ҳақидаги қарорлари ижроси бўйича ишлаб чиқилган амалий чора-тадбирлар режасига асосан 2021 йил 14-15 май куни Жиззах вилоят АЙҲББ бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги Жиззах минтақавий йўллари буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси(Жиззах МЙБХ ДУК)нинг 20 нафар ходимлари , ёшларининг қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳри ва вилоятига саёҳати ташкил қилинди.
Саёҳатчилар дастлаб Ғиждувон туманидаги “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” зиёратгоҳини зиёрат қилишдан бошладилар ва “Хожа Муҳаммад Ориф ар-Ревгарий “, “Хожа Махмуд Анжир Фағнавий” , ”Хожа Али Ромитоний”, ”Хожа Мухаммад Бобойи Самосий ” , “Саййид Амир Кулол , “Баховуддин Нақшбанди” зиёратгоҳларида бўлдилар , сўнгра “Лаби Ҳауз” , “Бухоро тоқлари”, “Мирзо Улуғбек мадрасаси”, “Ситораи Мохи-Хоса”, Пои Калон ансамбли : Мир Араб Мадрасаси , Мачити Калон , Минораи Калон , Арк Қароргоҳига ташриф буюрдилар , қадимий ва ҳамиша навқирон Бухора шаҳрининг диққатга сазовор жойлари , меъморий обидалари , Мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Бухоро шаҳрининг диққкатга сазовор жойлари , тарихий обидалари , зиёратгоҳлари ва истиқлол йилларида қурилган маҳобатли бинолари саёҳатчиларда олам-олам таассурот қолдирди ва улкан руҳий маънавий куч бағишлаб янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди.
Саёҳатчилари Жиззах МЙБХ ДУК бошқаруви ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: