Маълумки 21.12.2017 йилдаги ЎРҚ–450-сон «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун имзоланган.
Қонун билан август ойининг иккинчи якшанбаси Қурилиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди. Президентнинг 7.08.2017 йилдаги ПФ–5136-сон «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида талай ишлар амалга оширмоқда. Жумладан Умумий фойдаланишдаги автомобил йулларини куриш ва реконструкция килиш дирекцияси касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси ва ҳамкорлигида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишларини жадаллик билан олиб бораётган бир қатор ходимларни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” муносабати билан муносиб тақдирланди.
Ушбу соҳа ходимлари байрами муносабати билан юртимиздаги барча қурилиш ташкилотларида ишда эришилган ютуқ ва ижобий натижаларини муносиб тақдирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: