Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги 748-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 18 октябрдаги 4-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт,йўл ва капитал қурилиш,қурилиш индустрияси тизимидаги корхона ва ташкилотларида қарор ижроси бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилган.
Тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан тармоққа қарашли барча бошлангич ташкилотларида меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар учун сайловга оид қонунлар,сайловларда овоз бериш қоидаларини тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича худудий бирлашган касаба уюшма кўмиталарига топшириқлар берилган ва барча ташкилий ишлар назоратга олинган.
Хозирги кунда, республикамизнинг барча худудларида жойлашган тармоққа қарашли корхона ва ташкилотларда, институтларда, транспорт ва қурилиш касб хунар колледжларида меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар учун сайловга оид қонунлар,сайловларда овоз бериш қоидаларини тушунтириш бўйича давра сухбатлари ва учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, Тошкент шахар Архитектура қурилиш институтида 27 ва 28 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг хуқуқий асослари”, Сайлов ўтказиш босқичлари”, “Сайлов тушунчаси ва мохияти” мавзуларида давра сухбатлари ўтказилди. “Ўрта осиё транс” АЖда жорий йил 8 ноябрда “Сайлов жараенида ахборот ва суз эркинлиги” мавзусида ишчи ходимлар ўртасида учрашув ўтказилди ва тегишли тушунтиришлар берилди. Тошкент қурилиш коммунал ва Шайхонтохур транспорт касб хунар колледжларида сайловда овоз бериш хуқуқлари тўғрисида маърузалар ўқилди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туман қурилиш ва уй жой коммунал хужалиги касб хунар колледжида 10 ноябр куни, Охангарон туман политехника касб хунар колледжида 11 ноябр куни талабалар ва ёш ўқитувчилар орасида давра сухбатлар ўтказилди.
2016 йил 31 октябр куни селектор йиғилишида “Бухороавтойўл” Давлат аҳамиятидаги фойдаланиш ташкилотига қарашли 10та туман йўл хўжалиги корхоналари билан биргаликда “Менинг овозим Ватан келажагига дахлдор”,“Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз” мавзуида тадбир ўтказилди.
Сайлов жараёнида хабардорлик даражасини янада ошириш мақсадида Бухоро Автомобил ва йўллар коллежи ўқитувчилари орасида “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз” деган мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди.
2016 йил 7 ноябр куни Қоракўл транспорт ва касб-ҳунар коллежида 62 нафар ишчи-ходимлар орасида “Мен шахсан ўзим овоз бераман”;“Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз”деган мавзуида, 8 ноябр куни Ромитан қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежида “Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз” мавзуида тадбири ўтказилди.Бир гурух ўқитувчилар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари айтдилар.Тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тармоққа қарашли корхона ва ташкилотлар, муассасаларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиляпти.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: