Вилоятимизда кенг кўламда йўлга қўйилган «Соғломлаштириш ва спорт» ойлиги доирасида Андижон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари ўзларининг саломатлигига бўлган эътиборни яна бир карра оширган ҳолда спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқдалар. Бугунги Андижон қишлоқ хўжалиги институти спорт залида ўтказилган мусобақа мана шулар жумласидандир. Мусобақада ишчи ходимлар шахмат — шашка, стол тенниси, кураш ва спортнинг волейболл турлари бўйича беллашдилар. Доимий ақлий мехнатда бўлган ходимлар ушбу соғломлаштириш соатини мароқ билан ўтказишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: