Самарқандда сайёр қабуллар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан  тизим таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, меҳнаткашлар билан мулоқотлар ўтказилмоқда.

Шундай сайёр қабуллардан бири жорий йилнинг 10 май куни Самарқанд давлат архитектура қурилиш институтида ўтказилди. 30 нафарга яқин институт ходимлари иштирок этган қабулда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходими М.Т.Разикова, Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Ғ.Рустамов ҳамда тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси С.Н.Иззатуллаевлар иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар беришди.

Мулоқот давомида институт ходимлари Ҳ.Бўриев, А.Болғаев ва А.Каримовлар томонидан ўртага ташланган 5 та муаммоли саволларнинг 3 таси жойида ҳал этилган бўлса, 2 та муаммоларни ҳал қилиш масаласи касаба уюмалари юқори ташкилотлари билан биргаликда ҳал қилиниши келишилди.

Сайёр қабуллар давом этмоқда

 

Print Friendly, PDF & Email