Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят Кенгашининг 2021 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар” дастурининг ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарори билан тасдиқланган дам олиш кунларида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Самарқанд вилоят кенгаши томонидан, Самарқанд шаҳар “Нурли келажак” ва “Шукрона” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ҳомий тадбиркорлар Ҳасан ва Ҳусен Неъматов, Дилшод Қурбоновлар ҳамкорлигида марҳум меҳнат фахрийлари Н.Иззатуллаев, С.Эргашев ва маҳалла фуқароси Ҳ.Қурбоновлар хотирасига бағишлаб, ёшлар ўртасида “Маҳалламиз осойишталиги Ёшлар қўлида” шиори остида спортнинг мини футбол тури бўйича Хотира турнири ўтказилди.
Турнирда вилоят ва Самарқанд шаҳрининг 22та маҳаллаларидан 200 нафардан ортиқ ёшлардан иборат футбол жамоалари иштирок этишди.
Эрталаб соат 8-00да турнир очилиш маросимида маҳалла фахрий ва қариялари иштирок этиб, марҳумлар руҳига қуръон тиловат қилиниб, мусобақаларга старт берилди, тушликда қариялар ва иштирокчиларга ҳомийлар томонидан ош берилиб, тартибли ҳамда қизиқарли тарзда ўтган ўйинлар кеч соат 22-00га қадар давом этди.
Мусобақа якунида 3-ўринни Самарқанд шаҳрининг “Дўстлик” маҳалласи, 2-ўринни “Хўжа сиҳат” маҳалласи, фахрли 1-ўринни эса “Нурли келажак” маҳалласи ёшлари эгаллаб, тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгашининг дипломлари, қимматбаҳо совғалари ҳамда ҳомийларнинг пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ҳужумчи” ва “Энг фаол ёш жамоа” номинациялари аниқланиб, тармоқ касаба уюшмаси диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ғолибларга диплом ва совғалар тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Неъматов ва ҳомийлар томонидан топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: