Самарқандга ҳам саёҳат , ҳам зиёрат!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326 – сон Фармони,       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2021й ПФ-6222-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  Фармони , “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ходимларнинг фаол дам олиш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида ,ҳамда  9 май — умумхалқ байрами – “Хотира ва Қадрлаш куни”ни муносабати ва  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2021й ПҚ-5110-сонли “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори  , Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Жиззах вилоят Кенгаши Ижроия Қўмиталарининг ички туризмни ривожлантириш ҳақидаги қарорлари ижроси бўйича ишлаб чиқилган  амалий чора-тадбирлар режасига асосан   2021 йил 15 май  куни Жиззах вилоят АЙҲББ бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги Бахмал туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  91 нафар меҳнат фахрийлари ,ишчи – хизматчилар , ёшларнинг Самарқанд вилояти ва Самарқандшаҳрига  саёҳати ташкил қилинди.

Саёҳатчилар дастлаб Самарқанд вилоятида жойлашган  муқаддас қадомжолардан бири бўлгани  “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳига  саёҳат қилдилар, сўнгра қадимий — тарихий  ва ҳамиша навқирон Самарқанд  шаҳрининг  диқатга сазовор жойлари , меъморий обидалари  , шу жумладан  юртимизнинг энг қутлуғ қадомжоларидан бири – Биринчи  Президентимиз Ислом Каримовнинг  мангу қўним топган “Ҳазрати Ҳизр” масжиди мажмуасида бўлиб , Ислом Каримов мақбараисини зиёрат қилар экан , бизга озод ва обод Ватан қолдирган буюк инсоннинг  улуғвор хизматларини  чуқур миннатдорлик билан  ёдга олиб , Ислом Каримов  хотирасига  ҳурмат бажо келтирдилар , ҳамда шаҳарда  Мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Самарқанд шаҳрининг диққкатга сазовор жойлари , тарихий обидалари , зиёратгоҳлари ва истиқлол йилларида қурилган  маҳобатли бинолари саёҳатчиларда  олам-олам таассурот қолдирди  ва  улкан  руҳий маънавий  куч бағишлаб янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди.  Саёҳатчилари  Бахмал    ТЙФУК бошқаруви ва  касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email