Самимий беллашувлар ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини оширади

Республикада амалга оширилаётган ислоҳатларни эътиборга олиб,   ташкилий   ва    молиявий    жиҳатдан    кучли    касаба уюшмасини   барпо   этиш   ва   шу   сосда меҳнаткашларнинг ижтимоий  —    иқтисодий         манфаатларини     ҳимоялашни фаоллаштириш ва кучайтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон транспорт,   йўл ва    капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари   касаба   уюшмаси Республика  Кенгашининг иш режасидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 11 — 12 май   кунлари   Тошкент   вилояти   Бўстонлиқ тумани     худудида     жойлашган      “Қуёшли”     болалар соғломлаштириш     оромгоҳида   Республика    Кенгашининг кенгайтирилган раёсат йиғилиши ва бирлашган касаба уюшма қўмитаси раислари учун ўқув семинари ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди.

Ўтказилган йиғилиш кескин муҳокама ва мунозаралар асосида ўтди.  Бажарилган      ишлар       ҳамда навбатдаги      вазифалар       бўйича     аниқ         топшириқлар белгиланди.

Бунда бирлашган   касаба   уюшмаси   қўмитаси   фаолиятини Ўзбекистон транспорт, йўл   ва   капитал   қурилиш,   қурилиш индустрияси      ходимлари      касаба   уюшмаси    Республика Кенгашининг 2018 йил 01.02 да 10-7 “с”-сонли раёсат қарори билан тасдиқланган 1-ярим йиллик иш режасига асосан 2018 йил   “Фаол   тадбиркорлик   ва   инновацион ғояларни қўлаб-қувватлаш   йили”   да тармоқ    касаба   уюшмаси  Республика Кенгаши      дастури      бажарилиши,      бирлашган         касаба уюшмалари   тизимидаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада  такомиллаштириш масалалари юзасидан   вазифалар   кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишдан     сўнг   эса   маданий    ва   спорт    тадбирлари    ўтказилди.  Бунда барча иштирокчилар    ўз иқтидорларини  намоиш  қилишда  ва   ғолиблар   тармоқ   касаба   уюшмаси Республика      Кенгашининг      эсдалик     совғалари     билан тақдирланди.

Табиат   бағрида     ўтказилган тадбирлар    иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди.

 

                                              

 

Print Friendly, PDF & Email