Саёҳат билан – меҳнат самарадорлигини оширамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ички туризм соҳасини янада ривожлантириш ўғрисида”ги қарорлари, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг ижросини таъминлаш, ходимларни туризмга жалб этилишига кўмаклашиш ҳамда маданий ва маънавий дам олиш билан жамоада меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида “Рамазон ҳайити” байрами кунларида Президентимиз томонидан тақдим этилган дам олиш кунларида тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши тизимидаги Оқдарё туман 2-сон касаб ҳунар мактаби маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан мактабда меҳнат қилаётган 53 нафар педагог ва ишчи ходимлар нинг Бухоро шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Дастлаб, саёҳатимизни эрта тонгдан вилоятнинг Ғиждивон туманидаги “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” зиёратгоҳини зиёрат қилишдан бошлаб, туман ва шаҳардаги ободонлаштириш ишлари билан танишдик дейди касб ҳунар мактаби директори Дилфуза Мамадиярова.

Сўнгра, Бухоро шаҳри сари отланиб, етти Пир деб аталмиш барча 7 та зиёратгоҳлар ва бошқа қадамжолар зиёрат қилинди.

Шундан сўнг, Бухоро шаҳридаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари ва ўзгаришлар билан яқиндан танишилиб, саёҳат Бухоро шаҳрининг кўрки бўлган “Арк” билан танишиш баробарида якунланиб, мириқиб маданий ҳордиқ чиқарган ҳолда, Юртбошимиз ва касаба уюшмаларининг халқимиз ва меҳнаткашларга бўлган ғамхўрлиги ва бугунги ҳаётимизга шукроналар айтган ҳолда катта таъсуротлар билан Самарқандга қайтилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email