Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитанинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари – Уйчи, саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи директори А.Ғаниев томонидан коллежнинг иқтидорли талабаларидан бир гуруҳини Қўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.
Саёҳат давомида ўқувчилар диний ва дунёвий билимлари билан оламга танилган Имом Ал Бухорий мақбарасини, Регистон майдонини, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрларини зиёрат этдилар.
Бу саёҳатдан кўзланган асосий мақсад ёшларимиз онгу шуурида ота ва боболаримиз ҳамда буюк алломаларимизга бўлган юксак эътиборимизнинг нақадар беқиёс эканлигидандир.
Коллежнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи етакчиси Н.Тошпўлатов томонидан “Самарқандга саёҳат ва менинг таассуротларим” мавзусидаги видеоролик коллеж ўқувчиларига тақдим этилди. Бу видео роликни томоша қилган ўқувчилар қалбида олам-олам завқ бағишлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: