Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октабрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақадида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят Кенгаши тизимидаги ташкилотларда “Спорт ходимлар ўртасида дўстона муҳитни шакллантиради” шиори остида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
Хусусан, тармоқ тизимидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшмаси, “Талаба-спорт” спорт уюшмаси ҳамда «Касб таьлими ва жисмоний тарбия» кафедраси ўқтувчилари томонидан институт профессор-ўқитувчилари ўртасида жорий йилнинг 18-19 май кунлари спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақалар натижаларга кўра институтнинг «Мухандислик коммуникациялари қурилиши» факултети профессор-ўқитувчилари жамоаси 1-ўринни, «Қурилишни бошқариш» факултети профессор-ўқитувчилари жамоаси 2-ўринни ҳамда «Архитектура» факултети профессор-ўқитувчилари жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Шунингдек, Самарқанд вилоят Қурилиш Бош бошқармаси ходимларини жисмоний саломатлигини ошириш, жамоада ишчанлик кайфиятини шакллантириш, ички муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида бошқарма касаба уюшмаси томонидан бошқарма ходимлари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди.
Ходимларни спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади. Спорт билан шуғулланишдан фойда психологик саломатликда намоён бўлади. Ўртамиёна жисмоний юкламалар зарарли одатларни тарк этишга, характерни чиниқтиришга, уйқусизликдан, стресс ва ҳаттоки депрессиядан халос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек у руҳий кучни, чидамлиликни ва натижага йўналганликни чиниқтиришга ўргатади.
Мазкур учрашувлар орқали ишдан ташқари вақтда меҳнат жамоаларида ходимларнинг янги қирраларини очилишида имконият яратиш, ўзаро ҳаракат қилиш кўникмалари шакллантириш, янги ходимларнинг иш жойларига тезроқ мослашишларига кўмаклашиш мақсад қилинган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: