Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли қарори ҳамда 2020 йил 10 декабрь куни “Вилоятда аҳолининг жисмоний фаолллигини ошириш борасидаги ишларни жадаллаштириш тўғрисида” ўтказилган селектор йиғилишида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахмонов томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва вилоятдаги корхона ва ташкилот, муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соглом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишни ошириш ва шу орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 12-декабрь куни вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларда спорт гимнастикаси ва “Вилоят ҳокими Кубоги учун” футбол, стол тенниси ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Шахмат бўйича ўтказилган мусобақада Қурилиш бош бошқармаси мутахассиси М.Бакиров фахрли 1-ўринни эгаллади. Ўтказилган спорт кунида тармоқ тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар фаол иштирок этишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: