Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига асосан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 5 декабрь куни Андижон футбол Академияси спорт залида “Спорт-саломатлик куни” шиори остида тармоқ корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақасида корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи 200 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этди. Тармоқ шарафини Улугнор тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси спорт жамоаси ва Андижон қурилиш архитектура техникуми стритболчи қизлари ҳимоя қилдилар. Муросасиз ўткан мусобақа якунларига кўра қуйидаги иштирокчилар фахрли ўринларни эгалладилар:
Спортнинг стритбол спорт тури бўйича:
1-ўрин — Қурилиш архитектура техникуми жамоасига насиб этди ва жамоа Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: