“Спорт – саломатлик куни” шиори остида спорт мусобақаларини ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йил 27 ноябрдаги БМ-06/1300-сонли хати ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 2020 йил 5 декабрь куни бир вақтнинг ўзида Жиззах вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси (Жиззах АЙҲББ) бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги йўл хўжалиги корхоналарида фаолият кўрсатувчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича “Спорт – саломатлик куни” шиори остида спорт мусобақаларини ташкил қилинди. Тизимдаги Зомин , Бахмал , Ғаллаорол, Зарбдор , Мирзачўл , Фориш , Ш.Рашидов туман йўллардан фойдалананиш, Жиззах вилоят МЙБХ ДУК , Жиззах вилоят кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналарида , Жиззах вилоят йўлларни қуриш ва таъмирлаш МЧЖ.да  ҳамда Жиззах вилоят АЙҲББ идораси каби меҳнат жамоаларида юқорида зикр этилган шиор остиида оммавий спорт турлари , жумладан мини футбол , стол тенниси , шахмат-шашка , югуриш бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. (ўтказилган спорт мусобақалр бўйича фотолавҳалар илова қилинмоқда.)

Спорт мусобақаларини молиялаштириш касаба уюшма профбюджети ва корхоналар томонидан жамоа шартномалари орқали ўтказиб бериладиган хўжалик ажратмалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилди , спорт мусобақаларини ташкил қилишда иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ,  коронавирус пандемияси шароитида санитария меъёрларига риоя қилинишига эътибор қаратилди , спорт мусобақалари иштирокчилари учун иссиқ  овқат , чой , кофе) ташкил қилинди, мусобақа ғолиблари дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Спорт мусобақаларини молиялаштириш учун жами 15100,0 минг сўм сарфланди , жумладан касаба уюшма ҳисобидан 10500,0 минг сўм , корхоналар ҳисобидан 4600,0 минг сўм.

 

Print Friendly, PDF & Email