Сурхон “Бойсун баҳори” ҳалқаро фольклор фестивали ўтказилди

Сурхон  воҳаси деганда, аввало, чанқовуз чалаётган, лапар айтаётган момолар, қир-адирларда дўмбира чалиб достон куйлаётган бахшилар ва энг асосийси, қадимий тарих кўз олдимизда гавдаланади. Минг йиллардан бери яшаб келаётган ушбу халқ қўшиқлари, уларга ҳамоҳанг рақс ва ўзига хос миллий либослар нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда машҳурдир.

Халқаро фестивални ўтказишдан асосий мақсад қадимий фольклор санъатини ва маданий ёдгорликларимиз тарихини кенг тарғиб қилиш, ёшларни аждодларимизнинг маънавий меросидан баҳраманд этиш, уларда миллий ғурур, ватанга садоқат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.

—  Фестиваль менда жуда катта таассурот қолдирди, юртимизнинг  чекка ҳудудида бундай фестивалнинг ўтказилиши биз учун катта фахр. Пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар, эстрада хонандаларининг чиқишлари тадбирга янада файз бағишлади. — дейди  Бойсун йўл хўжалик,пудрат таъмирлаш,  фойдаланиш  корхонаси  касаба уюшма фаоли  Неъматжон Саидов

 Сурхон  Бойсун тумани Паданг қишлоғининг кенг адир ва яйловларида ўтказилган фестиваль доирасида турли спорт мусобақалари, либослар кўриги, миллий халқ ўйинлари ҳамда анъанавий майдон томошаларига кенг ўрин берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email