Айниқса, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шахримиздаги маданият ва истироҳат боғларида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиши яъни Халкаро болалар байрами куни олдидан “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси томонидан жойларда уюштирилаётган кўчма цирк томошалари ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Тармоқ тизимидаги Термиз дарё порти маъсулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшма ташкилоти маблағи ҳисобидан байрам муносабати билан Термиз шаҳридаги “Захириддин Мухаммад Бобур” номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилаётган тадбирга 400 нафардан зиёд кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оила фарзандларини ташрифи ташкил этилди.
Байрам тадбирига келган болажонларга эса музқаймоқ ва салқин ичимликлар тарқатилиб, боғдаги аттракцион ўйингоҳлар учун бепул чипталар тақдим этилди.
Айникса, болажонларимизнинг Қашқадарё вилоятидан шахримизда ташкил этилган кўчма “ЗООПАРК” ига ташрифи болалар қувончига қувонч кўшди.У ердаги сайроқи қушлар,айиқ,маймун ва йўлбарслар хамда хайвон ўргатувчиларнинг чиқишлари болаларга мамнун бўлишдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: