Сурхондарёда “Касаба уюшма фаолиятида қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик хар бир касаба уюшма қўмита раисларининг кундалик қоидаси бўлиши кераклиги тўғрисида” сайёр ўқув семинар йиғилиши ўтказилди

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар доирасида касаба уюшмалари тизимида ҳам одамларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва уларнинг ижтимоий ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ибратли ишлар амалга оширилаётганлиги эътиборга моликдир.

Куни кеча Олтинсой туманидаги Вахшивор оромгоҳида Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасининг ташабусси  билан «Сурхондарёавтойўл» ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти билан  биргаликда   “Касаба уюшма фаолиятида қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик хар бир касаба уюшма  қўмита раисларининг кундалик қоидаси бўлиши керак» мавзусида сайёр ўқув семинар йиғилиши ўтказилди.

Унда тармоқнинг бошланғич ташкилотлари раислари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Қатнашчилар дастлаб Сўфи Аллоёр мақбарасини зиёрат қилишди.

Тадбирни вилоят бирлашган касаба уюшма қўмита раиси Б.Ж.Хаитов  кириш сўзи билан очар экан, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек халқ билан мулоқот килиш, одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги тўғрисида сўз юритди.

Музокараларга сўзга чиқган ходимлар қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик иш жараёнида муҳим ахамият касб этишини, шунингдек касаба уюшма фаолиятида эришилаётган ютуқлар соясидаги муоаммоларни бартараф этиш борасида фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Семинар давомида Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда “Сурхондарё автойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти раҳбарияти билан биргаликда етказиб берилган қурилиш хамда мебель ва бошқа жихозлар ёзги мавсумда болалар ва ўсмирларни  дам  олдириш  ва  соғломлаштиришда   фойдаланиши учун хомийлик ёрдами сифатида оромгоҳга топширилди.

Куннинг иккинчи ярмида эса тадбир иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда спортнинг мини футбол, стол тенниси, волейбол, шахмат, шашка тури бўйича беллашишди.

Тадбир якунида ғолиблар Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Фахрий Ёрлиқ, Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email