«8 декабрь Конституция куни» муносабати билан, Жарқўрғон Какайди транспорт ва алоқа касб хунар коллежида ташкил этилган мини футбол мусобақасида 2 та жамоа ўзаро куч синашди.
Ушбу мусобақалардан кўзланган асосий максад, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустакамлашдан иборатдир дейди,- коллеж касаба уюшма фаоли Холмирза Холмўминов.
Ўтказилган минифутбол мусобақаси ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган навбатдаги қадам бўлиб, мусобақада “Алоқа” ва “Транспорт” жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Ходимлар беллашувида “Транспорт” жамоасига ғолиблик насиб этди. Ғолиб жамоага коллеж маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг совғалари топширилди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: